Сунъий уруғлантириш (ЭКО) — табиий йўл билан ҳомиладор бўла олмаган аёлнинг тухум ҳужайраси ва эркакнинг уруғини махсус тиббий найчалар ёрдамида уруғлантириб, аёл бачадонига жойлаштириш усули [1] .
Тиббиётда сунъий уруғлантиришнинг асосий икки тури мавжуд:
Ички уруғлантириш усули. Яъни эркакнинг уруғи ва аёлнинг тухум ҳужайраси бачадонда уруғлантирилади [2] .
Ташқи уруғлантириш усули. Бу — эркакнинг уруғи ва аёлнинг тухум ҳужайраси бачадондан ташқарида махсус найчаларда уруғлантирилиб, кейин бачадонга жойлаштирилади [3] .
Бу ички ва ташқи уруғлантириш усулларининг бир нечта кўринишлари бор. Агар уруғ ва тухум ҳужайра фақат никоҳдаги эр-хотинга тегишли бўлса ва тухум ҳужайра эгаси бўлган аёлнинг бачадонига жойлаштирилса, шариат нуқтаи назаридан рухсат этилади [4] . Бошқа ҳолатларда эса насаб аралашиши ва «зино» тушунчаси пайдо бўлгани учун ман этилади [5] . Шунингдек, тухум ҳужайрани ажрашган ёки вафот этган эрнинг уруғи билан махсус найчаларда уруғлантириб, аёл бачадонига жойлаштириш ҳам мумкин эмас [6] .
ҚМДБ Шариат ва фатво бўлими
[1] Муҳаммад Шалтут, «ал-Фатаво», 326.
[2] Муҳаммад Холид Мансур, «ал-Аҳкаму ат-тиббия ал-мутааллиқу бин-нисо фи ал-фиқҳ ал-исломий», 77.
[3] Муҳаммад Али ал-Барр, «Халқу ал-инсон байна ат-тибби ва ал-Қуръан», 531.
[4] Мустафа Зарқо, «ал-Жанин ва ал-аҳкаму ал-мутааллиқу бихи», 137. «Фатаво Шалтут», 327. «Қарорату ва тавсияту мажмаъ ал-фиқҳ ал-исломий ад-дувалий», 113. 1985-2011 йй.
[5] Жомеату ал-Азҳар, Куллияту аш-шариат ва ал-қонун, «Қазойо фиқҳия муосира», 1/348. 1986 йили Халқаро Ислом Фиқҳ Академиясининг, Амман шаҳрида бўлиб ўтган учинчи йиғилиши, №16 (3/4) қарори. Қараҳдағи, «Фиқҳу ал-қазойо ат-тиббия ал-муосира», 576. Миср Араб Республикаси, Фатво қўмитаси: https://www.dar-alifta.org/ar/fatawa/11682/%D8%
[6] «ал-Мавсуғату ал-муяссара фи фиқҳи ал-қазойо ал-муосира (қисм фиқҳ ал-усра)», 151-156.
Bu material sun’iy intellekt yordamida tayyorlangan va muharrir tomonidan ko‘rib chiqilgan.